Элит Осиё Чемпионлар лигаси (ОЧЛ) қуръаси бўйича жамоаларнинг рақиблари тез орада аниқланади. Қуръадаги А, B, C ва D ҳарфлари саватларни эмас, жамоалар жойлаштириладиган устунларни англатади. Бир саватдаги жамоалар ўзаро баҳс олиб бормайди. Бу ҳақда Алишер Никимбаев ўз Телеграм каналида маълумот берди.
«Нефтчи» ва «Пахтакор» ҳар бир саватдан иккитадан рақиб билан икки мартадан ўйнайди. Уларнинг рақиблари қуйидагича:
1-сават:
«Ал-Аҳли» (Жидда)
«Истиқлол»
2-сават:
«Эйр-Форс»
«Ан-Наср»
3-сават:
«Трактор»
«Ал-Ҳилол»
4-сават:
«Ал-Қодисия»
«Ал-Иттиҳод»
Эслатиб ўтамиз, «Нефтчи» ва «Пахтакор» Элит ОЧЛда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Турнирнинг гуруҳ босқичига 18 август куни қуръа ташланади.