Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси ва бош вазир Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд қиролликнинг Америка иқтисодиётига сармоя киритишни 600 миллиард доллардан 1 триллион долларгача ошириш ниятида эканини маълум қилди.
У бу ҳақда Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашуви чоғида маълум қилган.
"Жаноб Президент, ишончим комилки, бугун ва эртага биз ушбу 600 миллиард долларлик сармояларни, реал сармояларни қарийб 1 триллион долларга ошириш ниятимизни эълон қиламиз", — деди Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси.