Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд Сурияга янги элчи тайинлади. Қиролликнинг Дамашқдаги 2012 йилда ёпилган дипломатик ваколатхонасига Сейф бин Сауд ал-Мужфел раҳбарлик қилади.
Бу ҳақда Saudia Press агентлиги хабар берди.
Саудия Арабистони ва Сурия 2023 йил май ойида дипломатик муносабатларни тиклашга келишиб олди. Ар-Риёддаги араб элчихонаси мамлакатлар ўртасидаги муносабатлар нормаллашганидан бир неча ой ўтиб иш бошлади. Шу йил бошида Саудия Арабистони Дамашқда муваққат ишлар вакили Абдулла ал-Ҳорис бошчилигидаги элчихонасини очди.