Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Саудия Арабистони 10 февралдан Ҳаж зиёратчилари учун мажбурий вакцинацияни жорий қилади

Саудия Арабистони 10 февралдан Ҳаж зиёратчилари учун мажбурий вакцинацияни жорий қилади

Air Astana авиакомпанияси йўловчиларни 10 февралдан бошлаб Саудия Арабистонига кириш учун менингококк инфекциясига қарши вакцинация зарурлиги ҳақида огоҳлантирди.

10 февралдан Умра ва Ҳаж зиёратига бориш ниятида бўлган 1 ёшдан ошган барча йўловчилар менингококк инфекциясига қарши эмланганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлишлари шарт.

- Менингококкка қарши тетравалент полисахарид вакцинаси (ACYW-135) охирги 3 йил ичида ва Жидда ёки Мадинага келишдан камида 10 кун олдин киритилган бўлиши керак. Ёки тетравалент менингококк конъюгат вакцинаси (ACYW-135) сўнгги 5 йил ичида ва шаҳарга келишидан камида 10 кун олдин киритилган бўлиши керак, — дейилади хабарда.

Батафсил маълумотни Саудия Арабистони Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий веб-сайтидан топиш мумкин.

Киритилди: 12:44 06.02.2025. Ўқилди: 1505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!