Бугун 14 март, 2026 йил, шанба

O'ZB

Saudi Aramco Украинадан дронлар сотиб оляптими?

Saudi Aramco Украинадан дронлар сотиб оляптими?

Саудия Арабистонининг нефт компанияси, дунёдаги энг йирик нефт экспортчиси бўлган Saudi Aramco, Украина ишлаб чиқарувчилари билан тўсиб қолувчи дронлар хариди бўйича музокара олиб бораётгани ҳақидаги Американинг The Wall Street Journal (WSJ) газетаси хабарини рад этди.

“Бу даъволар ҳақиқатга мос келмайди”, — дейилади Saudi Aramco’нинг 12 март, пайшанба куни Reuters агентлиги орқали эълон қилинган баёнотида.

The Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб, Saudi Aramco ўз конларини Эрон дронларидан ҳимоя қилиш мақсадида тўсиб қолувчи дронлар ишлаб чиқарадиган Украинанинг SkyFall ва Wild Hornets компаниялари маҳсулотларини сотиб олиш имкониятини муҳокама қилаётганини хабар қилган эди. Бу аппаратлар душман дронларини уларга бориб урилиш ёки яқинида портлаш орқали йўқ қила олади.

Ўз навбатида, Sting тўсиб қолувчи дронларини ишлаб чиқарадиган Wild Hornets компанияси ўз маҳсулотларини на Форс кўрфази давлатлари ҳукуматларига, на маҳаллий компанияларга сотиш бўйича музокара олиб бормаётганини маълум қилди. Шу билан бирга, компания Яқин Шарқ мамлакатлари ва Европа Иттифоқидан ўз дронларини эҳтимолий экспорт қилиш ҳақида мунтазам сўровлар келиб тушаётганини тасдиқлади.

“Ҳозирда бизнинг саъй-ҳаракатларимиз Украина қуролли кучлари, Миллий гвардия, Украина Хавфсизлик хизмати ва Бош разведка бошқармаси билан ҳамкорликка қаратилган”, — деб таъкидлади ишлаб чиқарувчи.

Украина ишланмаларига бўлган қизиқиш Форс кўрфази энергетика инфратузилмасига қарши Эрон томонидан уюштирилган бир қатор ҳужумлардан кейин кескин кучайди.

Киев Яқин Шарқ мамлакатлари билан ҳарбий-техник ҳамкорликни аллақачон фаоллаштирган.

Зеленскийнинг айтишича, ҳамкорлик масаласида Украинага расман мурожаат қилган давлатлар сони аллақачон 11 тага етган. Улар орасида Эрон билан чегарадош мамлакатлар, бир қатор Европа давлатлари ва АҚШ ҳам бор.

Киритилди: Бугун 15:25. Ўқилди: 427 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!