Бугун 22 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Сатурннинг йўлдошида ҳаёт излари топилди

A A A
Сатурннинг йўлдошида ҳаёт излари топилди

Сатурннинг йўлдоши Энцеладеда ҳаёт учун зарур бўлган кимёвий моддалар мавжуд. Олимлар “Кассини” миссияси маълумотларини таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди.

“Кассини” зонди 2017 йилда Сатурн тизимини ўрганишни якунлади, бироқ мутахассислар у тўплаган маълумотлар устида ишламоқда. Энцеладе Сатурннинг олтинчи энг катта йўлдошидир. У қалин муз қобиғи билан қопланган, унинг остида океан мавжуд.

Миссия давомида “Кассини” асбоблари муздаги ёриқлардан оқиб чиқаётган гейзерга ўхшаш сув оқимларини аниқлади. Коинот чанг анализатори уларнинг таркибида учувчи моддалар, жумладан, карбонат ангидрид, сув буғи ва углерод оксиди аралашмаси борлигини кўрсатди. Кам миқдордаги молекуляр азот, оддий углеводородлар ва мураккаб органик моддалар ҳам аниқланган.

Олимлар Энцеладеда аммиак ва ноорганик фосфор мавжудлигини таъкидлашди. Улар Рэнфилд коэффициентини ҳам ҳисобга олишди – углерод, азот ва фосфор нисбати, ҳаётнинг ривожланиши учун қулай шароит яратади, деб хабар беради mir24.tv.

Киритилди: 17:42 10.11.2023. Ўқилди: 2958 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!