Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

 Сардоба тошқинида қанча чорва моллари нобуд бўлган ва топилган?  

 Сардоба тошқинида қанча чорва моллари нобуд бўлган ва топилган?  

Кеча АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазири матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов Сардоба тошқини оқибатида талофат кўрган ҳудудлардаги чорва моллари ҳақида тўхталиб, олиб борилган қидирув ишлари натижасида 5 160 бош тирик ва 5 940 бош нобуд бўлган катта ва кичик шохли уй ҳайвонлари топилганини маълум қилди. 

Тирик қолган 5 154 бош чорва моллари ҳар бир туманда белгиланган жойларга йиғилган ҳолда, ички ишлар органлари ходимлари томонидан таниб олиш далолатномаси ва тилхатлар асосида ўз эгаларига қайтарилди.

Нобуд бўлган чорва моллари Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ходимлари билан ҳамкорликда дезинфекция қилиб кўмилган.

Киритилди: 10:27 23.05.2020. Ўқилди: 2541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!