Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Сардинияда пляждан қум ва чиғаноқларни ўғирлаганлар 3000 еврогача жарима тўлайди

Сардинияда пляждан қум ва чиғаноқларни ўғирлаганлар 3000 еврогача жарима тўлайди

Сардиния оролида пляждан қум ва чиғаноқларни олиб кетишга жарима оширилди. Энди бу учун 3 000 евро тўлашга тўғри келади. Бу ҳақда маҳаллий ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар эълон қилди.

Уларнинг маълумотига кўра, 41 киши (асосан сайёҳлар) 100 кг қум, тошлар ва чиғаноқларни ўғирлаганликда гумонланмоқда. Сайёҳлар ва айрим италияликлар ноқонуний олиб чиқилган қумни идишларга солиб эсдалик сифатида сайёҳларга ёки онлайн коллекционерларга сотади.

Оролнинг машҳур оқ қуми қадрланади, уни олиб чиқиш учун тақиқ 2017 йилдаёқ жорий этилган. Сардиния аҳолиси бир неча йиллардан бери уларнинг табиий активлари ўғирланганидан арз қилиб келишган, улар қум ўғирланишини фавқулоида экологик ҳолат деб баҳолашади. 2021 йил бошидан бери сайёҳлардан 13 000 евро жарима ундирилди.

Киритилди: 15:03 08.06.2021. Ўқилди: 1938 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!