Бугун 5 октябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Саратонни бартараф этадиган нанороботлар ишлаб чиқилди

Саратонни бартараф этадиган нанороботлар ишлаб чиқилди

Швециядаги Каролинска институти олимлари сичқонлардаги саратон ҳужайраларини йўқ қила оладиган нанороботларни ихтиро қилишди.

Нанороботлар цитотоксик таъсирга эга бўлган олти бурчакли шаклда илгари ишлаб чиқарилган пептид тузилмаларига асосланган. Ушбу бирикма соғлом ҳужайраларга зарар етказиши мумкинлиги сабабли, у ДНКдан шакллантирилган нанотузилма ичига яширинган.

Сут безлари ўсмалари бўлган сичқонлар устида ўтказилган тажрибаларда нанороботларнинг самарадорлиги тасдиқланди. Нофаол нанороботларга қараганда сичқонлар организмига киритилган нанороботларнинг фаол вариантлари уларда ўсма ўсишини 70 фоизга камайтирди. Тадқиқотчилар ушбу усулнинг самарадорлигини ҳақиқий одам касалликларига тақлид қилувчи мураккаброқ саратон моделларида синаб кўришни режалаштирмоқда, деб хабар беради lenta.ru.

Киритилди: 11:10 04.07.2024. Ўқилди: 957 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!