САВОЛ: Рўзадор ҳолатда сақич чайнаш билан рўза очиладими?
ЖАВОБ: Рўзани халқумдан ичкарига ўтган нарса очишлиги тўғрисида кўп бор тўхталдик. Сақични ҳам чайнаганда ундан бирор нарса ажраб чиқиб ичкарига кетса, рўза очилади. Ичкарига кетмаса рўза очилмайди. Лекин сақич чайнаш макруҳ ҳисобланади.
Оқ, аввал чайналиб ажрайдиган нарсаси ажраб бўлган, титилиб кетмайдиган сақични чайнаш макруҳдир. Лекин рўза очилмайди. Бунинг акси бўлса, рўза очилади. Юқоридагидек қайдлашнинг сабаби шуки, қора сақич, аввал чайналмагани, чайнаса титиладиганидан одатда ичкарига бирор нарса кетиб қолади.
Қайсики нарса одатда ичкарига кетиб қоладиган нарсалар жумласидан бўлса, рўзани очилганлигига ҳукм қилинади. Одатда ичкарига етадиган нарса аниқ етган нарса кабидир. (Роддул Муҳтор)
- Рўзадорлиги эсида йўқ қулоғига дори томизса рўзаси очиладими?
ЖАВОБ: рўзадорлиги эсида бўла туриб дори томизса очилади, эсида йўқ бўла туриб томизса очилмайди.
Манба fiqh.uz