Бугун 3 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Санкция эмас, лекин тақиқ! ЕИ Россия билан газ шартномаларини бекор қилиш йўлини топди

Санкция эмас, лекин тақиқ! ЕИ Россия билан газ шартномаларини бекор қилиш йўлини топди

Европа Иттифоқи Россия гази импортига нолли квота жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

"Блок, катта эҳтимол билан, ноль квотаси ёрдамида етказиб беришни тақиқлайди, бу аслида фақат малакали кўпчиликни талаб қиладиган савдо чорасидир," - дея таъкидлади мақола муаллифи.

Тўғридан-тўғри санкциялар киритилиши истисно қилинди, чунки уларни маъқуллаш учун Европа Иттифоқининг барча аъзолари розилиги талаб этилади. Журналистнинг сўзларига кўра, Венгрия ва Словакиянинг эътирозлари туфайли бунга эришиб бўлмайди.

Ноль квотаси Европа компанияларига Россия етказиб берувчилари билан шартномаларни бекор қилиш учун форс-мажорга мурожаат қилиш имконини беради, дейилади мақолада.

Киритилди: 16:17 21.05.2025. Ўқилди: 1039 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!