Ёз фаслида инсон организми ҳаддан ташқари сувсизланади. Ҳеч кимга сир эмаски, шаҳарда ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошиши мумкин. Ҳаво иссиқ бўлганда жон сақлаш учун инсон ўз кийимларига, овқатланиш рационига ва салқинланиш усулларига яхшилаб эътибор бергани маъқул. Айниқса гардеробдаги кийимларга алоҳида эътибор бериш керак?
✅Ҳаво исиганда кўпчилик очиқ кийинишга ҳаракат қилади
⏹️Бу гўёки салқинланишга ёрдам беради, деб ўйлаш табиий. Лекин аслида у фақат ҳаво ҳарорати тана ҳароратидан паст бўлсагина амалга ошиши мумкин. Ҳарорат 37 даражадан ўтиши биланоқ, тана ўз-ўзидан терморегуляция билан курашишни тўхтатади. Терининг очиқ қолган қисмидан ажралган тер уни совитишга вақт тополмай, бир зумда буғланади. Ёпиқ либослар эса бундай вақтда ажойиб ечим, чунки у тернинг тез буғланишидан сақлайди.
✅Яна бир сабаб қуёшнинг жазирамаси
⏹️Агар бутун тана бўйлаб СПФ (қуёшдан асровчи омил – унинг таркибий қисми терини ултрабинафша нурларидан асрайди ва бу нурларни ўзига сингдириб олади) қўлланган бўлса ҳам тер туфайли бадан ҳимоясиз қолади. Кенг ва ёпиқ кийим қуёш ва шафқациз ултрабинафша нурларидан асрайди. Шунинг учун жазирамада узун кўйлак, этаги кенг юбка ва шляпалар кийиш тавсия этилади.
✅Табиий ва очиқ рангда кийининг
⏹️Жазирамада имкон қадар табиий матолардан тикилган кийим танлаш тавсия этилади. Бу матоларнинг барчаси ҳаво ўтказади ва намликни дарҳол ўзлаштиради. Агар табиийлигига ишончингиз комил бўлса, албатта, ипак ҳам кийишингиз мумкин.
Қолаверса, ёз учун қора, тўқ ёки қуюқ ранглар мос келмайди. Иссиқда қуёш нурларини қайтариш ва камроқ исиш учун очиқ ёки оқ рангли кийим кийиш лозим.
✅Қатлам услубида кийининг
⏹️Бу ғалати туйилади, лекин Осиёнинг миллий чопон либосларини эсланг. Қатламли кийим организм ва атрофдаги иссиқ муҳит ўртасида меъёрни ҳосил қилади. Майка, топ ёки енгил футболка устидан кенг кўйлак, нимча кийиш жазирамада исиб кетишнинг олдини олади.
✅Бош кийим кийинг
⏹️Енгил шарф, пахта панама, шляпа — асосийси бош қуёш нури остида қолмаслиги керак. Акс ҳолда, бошнинг юқори қисми иссиқдан азият чекади. Қуёш уриши жиддий муаммоларга олиб келиши мумкин. Бош кийимнинг афзаллиги шундаки, агар бутунлай чидаб бўлмас даражада иссиқ бўлса ҳам, уни намлаш ва шу орқали салқинланиш мумкин.