Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Санъат йўналишидаги ижодий имтиҳонлар видеотасвирга ёзиб олинади

Санъат йўналишидаги ижодий имтиҳонлар видеотасвирга ёзиб олинади

АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори Иброҳим Йўлдошевнинг айтишича, эндиликда ота-оналар институтлар ҳовлисига киритилмайди.

Улар учун ташқарида жараённи телевизион кўриш учун шароит яратилади.

Кузатувчилар рангли ва овозли тарзда абитуриентларни кузата олади. Мазкур институтда бу йил энг кўп ҳужжат топширган. Маълум қилинишича, 15 387 абитуриент айни йўналишда ўқиш учун талабгор бўлган. Юртимиздаги таниқли санъаткорлар имтиҳон жараёнида иштирок этади.

Бу йил касбий имтиҳон топширган ҳар бир талабгор видеотасвирларга олинади ва кейинчалик очиқ-ойдин кўрсатилади. Қўйилган баҳолар таҳлил этилади.

Киритилди: 15:25 10.08.2020. Ўқилди: 1877 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!