Ўзбекистон маданияти ва санъати жудоликка учради. Театр санъати дарғаси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби Мансур Равшанов 88 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
Мансур Равшанов 1937 йилда Қарши шаҳрида туғилган. Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини тамомлаган.
Сурхондарё вилояти мусиқали драма театрида аввал актёр, кейинчалик режиссёр, бош режиссёр бўлиб ишлаган.
Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрининг вужудга келишига катта ҳисса қўшган.
Мансур Равшанов "Алпомиш", "Бой ила хизматчи", "Майсаранинг иши", "Жононга бордим бир кеча", "Алишер Навоий", "Парвона", "Келинлар қўзғолони", "Алпомишнинг қайтиши" каби юзлаб спектаклларни саҳналаштирган.