Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Санаэ Такаичи Япония бош вазири этиб қайта сайланди

Санаэ Такаичи Япония бош вазири этиб қайта сайланди

Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.

Ҳукмрон Либерал-демократик партия (ЛДП) етакчиси парламентдаги овоз бериш натижаларига кўра расман 105-бош вазир этиб сайланди. Шу тариқа, бир неча ой аввал ҳукумат тепасига келган Такаичи ўз ваколатларини қайта тасдиқлади ва янги ҳукуматни шакллантиришга киришди.

Японияда феврал ойи бошида бўлиб ўтган муддатидан олдин парламент сайловларида Санаэ Такаичи етакчилигидаги ЛДП парламент сайловларида ғалабага эришиб, қуйи палатада мавжуд 465 ўриндан 316 тасини қўлга киритган эди. Бу ЛДПнинг, 1955 йилда ташкил этилганидан бери, энг яхши натижаси ҳисобланади.

Аввалроқ, Япония бош вазири Такаичининг партияси парламент сайловларида ғалаба қозонгани уни биринчи бўлиб Трамп табриклагани ҳақида хабар берган эдик.

Киритилди: Бугун 13:05. Ўқилди: 437 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!