Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Samsung ҳатто энг арзон – Galaxy J смартфонларини ҳам Android 9 Pie’гача янгилай бошлади

A A A
Samsung ҳатто энг арзон – Galaxy J смартфонларини ҳам Android 9 Pie’гача янгилай бошлади

Ўзини ҳурмат қилган смартфонсозлар одатда турли маҳсулотларининг дастурий таъминотларини янгилаб, ҳамиша уларга хизмат кўрсатиб боришади. Жанубий кореялик корпорация ҳам бу борада ўзининг А-бренд, яъни сифатли, қимматбаҳо маҳсулотлар чиқарувчи нуфузли бренд эканини намоён этмоқда.Samsung ўзининг нафақат флагманлари, балки барча нарх тоифаларидаги смартфонларига энг сўнгги талқиндаги операцион тизим асосида прошивка ишлаб чиқмоқда. Жумладан, бугун Android Pie базасидаги прошивка ушбу компаниянинг арзон моделлари Galaxy J4+ ҳамда Galaxy J6+ смартфонлари учун тақдим этилди.Хабарга кўра, янги прошивка дастлаб Вьетнам, Таиланд ва Украина ҳудудларидаги Galaxy J4+ ва Galaxy J6+ смартфонларига тарқатилган. Иккинчи босқичда мазкур апдейтни Германия, Ироқ ва Ҳиндистондаги фойдаланувчилар қабул қилиб олишади.

Шу тариқа, бутун дунё бўйлаб кўплаб ҳамёнбоп Samsung смартфонлари энг сўнгги талқингача янгиланади. Апдейт нафақат тўққизинчи авлод Android версиясини, балки янгиланган One UI интерфейсини ҳамда апрелдаги хавфсизлик патчларини ҳам олиб келади.

Manba:terabayt.uz

Киритилди: 22:45 28.04.2019. Ўқилди: 2547 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!