Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

«Самосуд» учун қандай жавобгарлик бор?

«Самосуд» учун қандай жавобгарлик бор?

Ҳар бир жамиятда барқарорлик ва ривожланиш тартиб-интизом, ҳуқуқлар ва эркинликларнинг таъминланганлиги, умуман олганда ҳуқуқлиликнинг қарор топгани билан баҳоланади. Азалий қонуният шу.

Жамиятдаги шахсларнинг ҳар қандай ҳаракатлари учун: ҳуқуқбузарликлар, коррупция, ҳаттоки энг оғир жиноят бўлмиш одам ўлдириш учун ҳам унга нисбатан жазо қўллаш масаласи қонунлар ваколат берган идоралар томонидан қўлланилиши керак.

Қонунлар ҳеч бир шахсга бошқаларни ўз билганича жазолашига, яъни халқ тилида «самосуд» қилишига, турли кўринишдаги таъсир ўтказишига рухсат бермайди. Қуйида айни шу мавзуга алоқадор бир қатор саволларга жавоб бериб ўтамиз.

«Самосуд» ҳақида қонунларда қандай тақиқлар бор?

Қонунчилигимизга кўра бирорта жиноят қилган шахснинг хатти-ҳаракатлари судда, ошкора кўрилиб, суд томонидан унинг айби аниқланмагунча у айбдор эмас.

Яъни Сиз кимнингдир бевосита қотиллигига ўз кўзингиз билан гувоҳ бўлган бўлсангиз ҳам, қонун Сизга у шахсни жиноятчи, айбдор деб аташингизга рухсат бермайди. Сўнги сўзни фақат суд айтади.

Маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишларни ҳам уларнинг тури ва даражасига қараб турли идоралар ва судлар томонидан кўриб баҳо берилади.

«Самосуд» учун қандай жавобгарлик бор?

Авваламбор, «самосуд» қилганлар ўз ҳаёти ва соғлиғини хатар остига қўяди. Ҳар қандай «самосуд» учун хоҳ у енгил бўлсин хоҳ оғир – жавобгарлик бор.

«Самосуд» натижасида кўп миқдорда зарар (БҲМнинг 300-500 бараваригача) етказилса у жиноят деб баҳоланади ва БҲМнинг

50 бараваригача жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Албатта, бунда жарима ёки бошқа жазолардан ташқари етказилган зарар ўрнини ҳам қоплаш керак бўлади.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда «самосуд» қилиш оқибатида бошқаларнинг манфаатларига жиддий зарар ёки зиён келтирмаганлик учун жазо белгиланган.

Бу ҳали ҳаммаси эмас «Самосуд» натижасида фуқарога тан жароҳати етказилса, унга нисбатан туҳмат, ҳақорат, товламачилик қилинса Жиноят кодексида белгиланган бошқа жазолар ҳам қўлланилади.

«Самосуд» тақиқланади, ҳуқуқбузар ва жиноятчилар ҳақида хабар беришнинг ҳам қонуний, ҳам фойдали усуллари бор.

Жиноят ёки бошқа ҳуқуқбузарликларга гувоҳ бўлганда, ваколатли органларга, прокуратура (1007), ички ишлар (102), миллий гвардия ёки бошқа органларга мурожаат қилиш энг мақбул ечим ҳисобланади.

Жиноят қилган шахсни юқоридаги органларга топшириш учун ҳокимият ушлаш вақтида унга зарар етказилиши мумкин, бунда уни ушлаш учун зарур бўлган чораларнинг чегарасидан четга чиқилмаслиги керак.

Қонунчиликда айрим ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар қилганлик учун мукофот пули бериш ҳам алоҳида белгиланган. Хусусан,

– йўл ҳаракати қоидаларига оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида эЖарима портали орқали хабар берилади ва БҲМнинг 5 фоизи ;

– дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш ва шикастлашга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида экология органларига хабар берилади ва БҲМнинг 1 бараваригача;

– лицензиясиз ёки рухсатномасиз, хабарнома юбормасдан шундай ҳужжатлар талаб қилинадиган фаолият билан шуғулланганлик тўғрисида лицензия, рухсатнома бериш ваколатига эга органларга (масалан, хусусий нотариуслар бўйича Адлия вазирлигига) хабар берилади ва ундирилган жариманинг 10 фоизи;

– коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берилади ҳуқуқбузарлик туридан келиб чиқиб БҲМнинг 7 бараваригача миқдорда;

харид чекларни бермасдан товар сотганлик ва хизматлар кўрсатганлик тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берилади ва жариманинг 20 фоизи миқдорида;

давлат молиявий назоратига оид қоидабузарликлар тўғрисида «Давлат аудити» тизими орқали хабар берилади ва ундирилган жарималардан келиб чиқиб мукофот пуллари тўланади.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, жамиятда муаммоларни фақат ҳуқуқий воситалар асосида ҳал қилиш ҳар биримизнинг ҳуқуқ ва эркинликларимизни рўёбга чиқишига чинакам замин яратади.

Киритилди: Бугун 05:25. Ўқилди: 437 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!