Ота алимент бўйича қарзини тўлиқ тўлаб берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Самарқанд шаҳар Мажбурий ижро бюросига фуқаролик ишлари бўйича шаҳар судининг 2023 йил 12 февралдаги ҳал қилув қарорига асосан ижро ҳужжати келиб тушди. Ҳужжатга кўра, қарздордан икки нафар вояга етмаган фарзандини боқиш учун алимент ундириш белгиланди.
Қарздор болалар олдидаги мажбуриятларини инобатга олган ҳолда, собиқ рафиқаси билан келишилган ҳолда, фарзандлари 18 ёшга тўлгунга қадар алимент тўловларини муддатидан олдин тўлашни сўраб Мажбурий ижро бюросига мурожаат қилган.
Шу тариқа унинг собиқ рафиқаси фойдасига 25 минг АҚШ доллари тўланган. Бу миқдор давлат суд ижрочиси томонидан ҳисоблаб чиқилган. Ижро процесси тугатилди.