Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандлик фуқаро пул эвазига Украинага қарши урушда қатнашгани маълум бўлди

Самарқандлик фуқаро пул эвазига Украинага қарши урушда қатнашгани маълум бўлди

Самарқандлик фуқаро пул эвазига Украинага қарши урушда қатнашгани маълум бўлди. Бу ҳақда "Замон" информацион дастури хабар берди.

Хабарда айтилишича, 56 ёшли фуқаро 2023 йилда Санкт-Петербургга ишлаш учун борган. Кейин эса пул учун Россия фуқаролигини олиб, ҳарбий тайёргарликдан ўтган ва Украинага қарши урушда қатнашган.

"2023 йил октябрь ойида ўнг ва чап оёқларимдан яраланганман. Шунинг учун Ўзбекистонга қайтганман", дейди фуқаро.

Текширувлар натижасида фуқаронинг телефонидан Россия қуролли кучларига ишга кирганлиги тўғрисида ҳарбий гувоҳнома, Россия паспорти топилган.

Фуқаро 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Киритилди: 11:38 17.10.2024. Ўқилди: 4844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!