Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандлик 20 нафар шахс афв этилди

A A A
Самарқандлик 20 нафар шахс афв этилди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан давлатимиз раҳбари “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Унга кўра, содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасалари ва пробация органларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 334 нафар шахс афв этилди.

Фармон асосида афв этилганлар орасида 20 нафар самарқандлик ҳам бор. Уларнинг 12 нафари жазони ижро этиш муассасаларидан, 8 нафари пробация назоратидан муддатидан олдин шартли озод этилди. Уларнинг бир нафари аёл киши.

Жумладан, Самарқанд шаҳрида яшовчи Шерхон Эгамбердиев ҳам ана шу инсонпарварликдан баҳраманд бўлиб, муддатидан олдин уйига, оиласи бағрига қайтди. У жиноят кодекснининг 273-моддаси 5-қисми билан 5 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этилган эди.

– Президентимизнинг бағрикенглиги, инсонпарвар сиёсати туфайли белгиланган жазодан уч йил олдин озод этилдим, – дейди Ш.Эгамбердиев. – Албатта, бунинг қадрига етиб, энди тўғри ҳаёт кечираман. Ўтган вақт мобайнида озодликнинг қанчалик азиз неъмат эканлигини ҳис қилдим. Кўп нарса йўқотдим. Бундан ўзимга хулосалар чиқардим.

Самарқанд вилояти ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бошқармаси муҳим топшириқлар бўйича инспектори Нодир Каримовнинг қайд этишича, афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш билан бирга уларнинг ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланиши, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топиши учун зарур чоралар кўрилмоқда.

Киритилди: 20:10 09.12.2023. Ўқилди: 1400 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!