Самарқанд шаҳрига ноябрь ойида режалаштирилган 30 та электробусларнинг 8 таси олиб келинди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.
Қайд этилишича, йил якунига қадар яна 64 та электробуслар келтирилиши режалаштирилган. Умумий ҳисобда — 100 та электробус.
“Ҳозирда электробусларни расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Режадаги транспорт воситалари олиб келингач, белгиланган тартибда Самарқанд шаҳар жамоат транспорти йўналишларига бириктирилади”, дейилади хабарда.