Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Самарқанддаги Сиёб каналида антиқа сув оқмоқда (фото, видео)

A A A
Самарқанддаги Сиёб каналида антиқа сув оқмоқда (фото, видео)

Самарқанд шаҳрини кесиб оқиб ўтувчи Сиёь каналида сутдай оқ ва тўқ яшил рангли ўткир, бадбуй ҳидли сув оқиб келмоқда. Бу ҳақда вилоятдаги мобиль мухбиримиз хабар берди, деди "xs.uz".

Манбанинг ёзишича, Конигил, Галаосиё, Улуғбек обсерваторияси ва Дониёр пайғамбар мажмуаси олдидан оқиб ўтувчи мазкур канал атрофида яшовчи аҳоли ҳамда ҳудудга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар бу вазиятдан азият чекяпти.

Қайд қилинишича, бу ҳолат тез-тез такрорланмоқда ва сув заҳарли бўлиши мумкин.

Мазкур вазият юзасидан Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича масъул идора мутассаддиларидан изоҳ кутиб қоламиз.

Киритилди: 17:36 19.06.2018. Ўқилди: 2948 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!