Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Самарқанддаги мактаблардан бирининг ҳожатхонасига камера ўрнатилди

A A A
Самарқанддаги мактаблардан бирининг ҳожатхонасига камера ўрнатилди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Самарқанд туманидаги мактабларнинг биридаги ҳожатхонага камера ўрнатилгани ҳақида хабар тарқалди. Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат Самарқанд тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари томонидан атрофлича ўрганилган. Ўрганишлар давомида мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Р.Ш. ўғил болалар ҳожатхонасида тозаликка риоя этилмаётганлиги сабабли, уларни тартибга чақириш учун ҳожатхонада (муляж) яроқсиз камера ўрнатгани аниқланган.

Ушбу камера яроқсиз бўлиб, тармоққа уланмаган, ўрганишлардан сўнг, ускуна олиб ташланган.

Мактабда шундай вазиятга йўл қўйганлиги учун маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Р.Ш.га нисбатан МЖтКнинг 181-моддасига асосан "ҳайфсан" интизомий жазо чораси қўлланилган.

Киритилди: 12:53 11.04.2023. Ўқилди: 2911 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!