Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқанддаги 9 қаватли уйда портлаш содир бўлди (фото)

Самарқанддаги 9 қаватли уйда портлаш содир бўлди (фото)

Жорий йилнинг 8 июндан 9 июнга ўтар кечаси, тахминан соат 00.45 ларда Самарқанд шаҳрида 9 қаватли уйнинг 1-чи қаватида портлаш содир бўлди, жароҳат олганлар йўқ.

"Zarnews.uz"нинг ёзишича, ушбу кўп қаватли уй 24-сонли ўрта мактабнинг яқинида жойлашган бўлиб, маҳаллий аҳоли томонидан "Титаник" деб аталади.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, воқеа содир бўлган пайтда хонадонда ҳеч ким бўлмаган.  Ҳозирги вақтда уй эгаси оиласи билан чет элда. Вақти-вақти билан опаси келиб уйдан хабар олиб турган.

Zarnews.uz сайтига хабар беришларича, ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ёнғин тезда бартараф этилган.

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва етказилган моддий зарар аниқланмоқда.

Киритилди: 10:41 10.06.2019. Ўқилди: 2060 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!