Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда ёш боласини шафқатсиз калтаклаган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Самарқандда ёш боласини шафқатсиз калтаклаган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2022 йил 24 декабрь куни Ургут тумани Ватак маҳалласида яшовчи фуқаро Г.О. Россия Федерациясида ишлаш мақсадида кетган турмуш ўртоғи билан телефон орқали мулоқот қилиш жараёнида, ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчиликдан сўнг, турмуш ўртоғига жаҳл қилиб, ўзининг вояга етмаган фарзандини уриб, ҳолатни телефон аппаратида видеотасвирга олиб, видеони турмуш ўртоғига юбориб, вояга етмаган фарзандларини ўлдириш билан қўрқитган.

Ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Г.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 110-моддаси 2-қисми ва 112-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда жабрланувчининг аҳволи яхши бўлиб, шифокорлар кузатувида.

Жиноят иши вилоят ИИБ назоратига олинган.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Киритилди: 13:59 26.12.2022. Ўқилди: 2824 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!