Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда тунги рейдда фохишалик билан шуғулланиб юрган 9 нафар аёл аниқланди

Самарқандда тунги рейдда фохишалик билан шуғулланиб юрган 9 нафар аёл аниқланди

26 июль куни 00:00 дан сўнг Самарқанд шаҳрида тунги рейд тадбирлари ўтказилди.

Тадбирлар давомида, жами 153 нафар шахслар ҳудудий ИИБ ларга олиб келиниб, текширувдан ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар берди.

17 нафар спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар ҳужжатлаштирилиб махсус даволаниш муассасаларига юборилди.

1 нафар фирибгарлик билан қидирувда бўлган шахс қўлга олинди.

Фохишалик билан шуғулланиб юрган 9 нафар аёллар аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 190-моддаси (Фоҳишалик билан шуғулланиш) билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Тадбирлар давом этади.

Киритилди: 18:44 27.07.2021. Ўқилди: 3579 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!