Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Самарқандда тунги клубда дам олмоқчи бўлганлар дўппосланди

Самарқандда тунги клубда дам олмоқчи бўлганлар дўппосланди

2022 йил 07 август куни фуқаро Э.Б. ўзининг таниши билан Самарқанд шаҳрида жойлашган “Bassiane” номли тунги клубга дам олиш мақсадида кирмоқчи бўлган вақтида, клубда қўриқчи бўлиб ишловчи Р.М. уларни клубга киритмаслигини айтиб, турли ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, бир гуруҳ шериклари билан уларни уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.М. ва бошқа шахсларга нисбатан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жанжалда бир киши вафот этганлиги тўғрисидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Киритилди: 11:36 30.08.2022. Ўқилди: 3754 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!