Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Самарқандда қарздорнинг 6,2 млрд. сўмлик мехмонхонаси савдога чиқарилди

Самарқандда қарздорнинг 6,2 млрд. сўмлик мехмонхонаси савдога чиқарилди

Миллийбанк АЖ томонидан Самарқанд шаҳридаги “R.P.” S-d. масъулияти чекланган жамиятига тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш мақсадида кредит ажратилган. Бироқ корхона кредит шартларини бажармаганлиги сабабли 4 миллиард 650 миллион сўм миқдорида муддати ўтган қарздорлик юзага келган.

Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2025 йил 12 мартдаги ижро варақасига кўра, қарздорликни ундириш учун гаровга қўйилган корхона биносига йўналтирилган. Шунга қарамасдан, корхона раҳбари тегишли чораларни кўрмаган.

Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилоят бошқармаси инспекторлари корхона раҳбариятини бир неча бор огоҳлантириб, мол-мулкка тақиқ қўйган. Қарз тўланмаганлиги сабабли гаровга қўйилган кўчмас мулк – корхона биноси 6 миллиард 250 миллион сўмга баҳоланиб, онлайн аукционда сотишга чиқарилди.

Киритилди: 17:30 18.12.2025. Ўқилди: 369 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!