Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Самарқандда қалбаки акциз маркали алкоголь ва ҳужжатсиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Самарқандда қалбаки акциз маркали алкоголь ва ҳужжатсиз тамаки маҳсулотларининг савдоси фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган терговга қадар текширувда “B.B.” МЧЖ раҳбари А.Т. “Навбоғ” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида келиб чиқиши ва сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги умумий баҳоси 104 млн сўмлик 2 071 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 608 қути тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

Киритилди: 11:53 18.03.2025. Ўқилди: 315 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!