18 декабр кун соат 07:30 ларда Самарқанд шаҳар, Дамариқ маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Нарпай йўли кўчасида автобус ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмидан йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган.
Натижада пиёда олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.