Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Фарғонадаги портлаш қурбонлари сони ортди

A A A
Фарғонадаги портлаш қурбонлари сони ортди

Кеча, 17 декабрь куни Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида жойлашган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида содир бўлган портлашдаги қурбонлар сони яна 3 нафарга кўпайди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, шаҳарнинг Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши туфайли портлаш ва ёнғин содир бўлган.

Оқибатда 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, шу ҳудудда бўлган бир неча фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улардан 3 нафари шифохонада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди ҳамда 259-моддаси (Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Киритилди: 13:27 18.12.2024. Ўқилди: 4240 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!