Бугун 21 ноябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда “новый век” ушлаб қолинди

A A A
Самарқандда “новый век” ушлаб қолинди

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1851-моддаси ҳамда Жиноят кодексининг 2501-моддасида пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарлик ва жазо чоралари белгиланиб, унда пиротехника буюмларининг қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, мамлакатимизга олиб кириш, ташиш, сақлаш ва сотиш таъқиқланган.

Шунга қарамасдан, ҳамон айрим шахслар қонунга зид равишда пиротехника воситалари савдоси билан шуғулланишга уринмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси тезкор гуруҳи ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида ўтказилган тадбирда Н.С.нинг шундай ҳаракатига чек қўйилди. Бу фуқаро жами 6 дона, ўн тўққиз залпли Новый век номли, оғирлиги 5 кг. 375 граммни ташкил этувчи пиротехника воситасини 3 млн. 600 минг сўмга сотаётган пайтда тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Агар сизда пиротехника воситалари савдоси билан қонунга зид равишда шуғулланаётган фуқаролар тўғрисида маълумотлар бўлсa, Самарқанд вилояти божхона бошқармасининг Ишонч телефони (66-233-63-00) га қўнғироқ қилинг!

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

ахборот хизмати.

Киритилди: 17:09 17.12.2018. Ўқилди: 2187 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар