🔹2021 йил 17 октябрь куни соат 12:25 ларда Самарқанд шаҳар, Мирзо Улуғбек кўчасида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Н.М. "KIA" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва ушбу кўчада йўлнинг ўнг томонида тўхтаб турган "Nexia-3" русумли автомобилнинг орқа томонига урилган. Зарб оқибатида "Nexia-3" автомобили ундан олдинда тўхтаб турган "Cobalt" русумли автомобилнинг орқа томонига тўқнашган.
🔹ЙТҲ натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига техник шикаст етган.
❗️Мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тегишли ҳужжатлар тўпланган ва ўрганиб чиқишлик учун Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига юборилган.