Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Самарқандда каналга тушиб кетган «Жигули» олиб чиқилди. Унинг ҳайдовчиси қидирилмоқда

Самарқандда каналга тушиб кетган «Жигули» олиб чиқилди. Унинг ҳайдовчиси қидирилмоқда

Самарқандда Эски Анҳор каналига тушиб кетган «Жигули» вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари томонидан қирғоққа олиб чиқилди.

ФВВ матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа 15 август, шанба куни соат 13:00 атрофида Самарқанд вилояти Нуробод тумани Жом қишлоғида юз берган. Машина бошқарувни йўқотиш оқибатида каналга тушиб кетган. Автомобиль чиқариб олинганда, унинг ҳайдовчиси салондан топилмаган.

Ҳозирда ғаввос-қутқарувчилар томонидан автомобиль ҳайдовчисини сув остида қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:09 15.08.2020. Ўқилди: 2461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!