Ижтимоий тармоқларда Самарқандда ИИВ ходими аёл кишига куч ишлатгани акс этган видео тарқалди.
ИИВ матбуот котиби бу ҳолатга расмий муносабат билдирди.
"2021 йилнинг 16 июль куни Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани прокуратураси биносида, фуқаро ва ички ишлар органи ходими ўртасида содир бўлган зиддиятли видеотасвир Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик хизмати томонидан ўрганилмоқда.
Ходимнинг ҳаракатлари қўшимча равишда тўлиқ текширилиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилади".