Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда фуқарони $25 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда фуқарони $25 минг эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқанд вилояти ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ноқонуний миграция ва одам савдосига қарши кураш йўналишида ўтказилган тезкор тадбирда фуқарони $25 мингга АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, 1994 йилда туғилган Самарқанд шаҳрида яшовчи Х. С. фуқаронинг ишончига кириб, уни Мексика орқали АҚШга юбориши эвазига 25 минг АҚШ доллар сўраган.

У ҳужжатларни расмийлаштириш учун олдиндан 10 минг АҚШ долларини олаётганда ушланди.

Ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 17:05 30.11.2022. Ўқилди: 1384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!