Бугун 23 январь, 2026 йил, жума

O'ZB

Самарқандда фуқаролар манфаати йўлида 90,6 млрд сўм компенсация ундирилди

Самарқандда фуқаролар манфаати йўлида 90,6 млрд сўм компенсация ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахслар фойдасига компенсация ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, умумий қиймати 143,7 млрд. сўм бўлган 305 та ижро ҳужжатлари юзасидан олиб борилган ижро тадбирлари натижасида 250 та ижро ҳужжати бўйича 108,7 млрд. сўмлик якуний қарорлар қабул қилинди. Ушбу қарорлар ижроси доирасида 219 та ижро ҳужжати бўйича жами 90,6 млрд. сўм компенсация маблағлари амалда ундирилиб, даъвогарларга етказиб берилди.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, суд ва бошқа ваколатли органлар ҳужжатларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.

Киритилди: Бугун 10:00. Ўқилди: 196 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!