Бугун 2 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда фуқаро камайиб бораётган илон билан томоша кўрсатиб юргани аниқланди

Самарқандда фуқаро камайиб бораётган илон билан томоша кўрсатиб юргани аниқланди

Иштихон туманида яшовчи фуқаро Б.М томонидан Халқаро қизил китобга киритилган мамлакатга ноқонуний йўл билан олиб кирилган Йўлбарс питонини сақлаб келиб таълим масканларида томошалар қуйиб келаётганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат туман ИИБ томонидан аниқланган ва Самарқанд вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармасига хабар берилган.

Бошқарма ходимлари ҳолат юзасидан тезкор ўрганиш ўтказиши жараёнида мазкур Йўлбарс питони узунлиги 2.78 метр эни 28 см эканлиги маълум бўлди.

Аслида мазкур питонларнинг тана узунлиги жинсга (урғочилар одатда эркакларникидан каттароқ) ва турмуш тарзига қараб 1,5 дан 4 метргача ёки ундан кўп ўзгариши мумкин. Ушбу тур учун қайд этилган энг катта узунлик 4,6 М, вазни эса 52 кг. ранги ўзгарувчан.

Танада ҳар хил шаклдаги катта тўқ жигарранг доғлар оч сарғиш-жигарранг ёки сарғиш-зайтун фонида тарқалиб, мураккаб нақш ҳосил қилади. Бурун тешигидан бошлаб бўйнидаги доғларга айланадиган қоронғи чизиқ кўздан ўтади. Бошқа чизиқ кўздан пастга тушади ва юқори лаб қалқонлари бўйлаб ишлайди. Бошнинг тепасида қоронғи ўқ шаклидаги нуқта бор. Мазкур илонлар тутқунликда 25 йилгача умри кўришади.

Ҳозирда Йўлбарс питони Самарқанд вилоят Экология бошқармаси ҳимоясига олиниб, Зарафшон миллий табиат боғи реабилитация марказида боғ мутахассислари томонидан махсус кўрикдан ўтказилмоқда ва вақтинча сақланмоқда.

Киритилди: Бугун 14:54. Ўқилди: 680 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!