Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Самарқандда электр энергияси ўғриси қўлга тушди

Самарқандда электр энергияси ўғриси қўлга тушди

"Ўзэнергоинспекция" Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Самарқанд туманида "С.З." фермер хўжалигининг электр қурилмалари ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 394,2 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 12:53 15.12.2025. Ўқилди: 434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!