Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Самарқандда безорилик қилган 8 нафар шахс қамоққа олинди

A A A
Самарқандда безорилик қилган 8 нафар шахс қамоққа олинди

Жорий йилнинг 28 июль куни Ургут тумани “Пастки Қайроқли” маҳалласида яшовчи М.М., “Дамас” русумли автомашинасида ўзининг танишлари билан, “Камангарон” маҳалласига яшовчи таниши Т.А. ни яшаш уйидан олиб, “Ургут истироҳат боғи”га айланиш мақсадида кетаётган вақтида, шу маҳаллада яшовчи бир неча фуқаролар уларни кўриб қолиб, автомашинасини қисиб тўхтатиб, уларни сабабсиз уриб, тан жароҳатлари етказган.

Туман ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушан хабарга асосан, воқеа жойига ИИБ ходимлари зудлик билан етиб бориб, фуқароларни тинчлантираётган вақтида, бир гуруҳ фуқаролар ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, уларга қаршилик кўрсатишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчилар протсессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, деб хабар берди Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Киритилди: 15:46 19.08.2021. Ўқилди: 2103 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!