Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Самарқандда Амир Темур қабри очилгани ростми?

Самарқандда Амир Темур қабри очилгани ростми?

Самарқандда жойлашган Гўри Амир мақбарасидаги Амир Темур қабри очилгани ҳақида хабар тарқалди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат академияда муҳокама қилинмаган ва кун тартибига киритилмаган.

«Ушбу хабар ёлғон (фейк) хабар ҳисобланиб, Фанлар академиясида ушбу масала муҳокама қилинмаган ва кун тартибига қўйилмаган. Археологлар томонидан ҳам ҳеч қандай қазишмалар олиб борилмаган ва режалаштирилмаган. Шу билан бир қаторда хабарда келтирилган қазишма рабҳари деб айтилган Тошмуҳаммад Ниёзович Қори-Ниёзий 1970 йилда вафот этган бўлиб, биринчи Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти ҳисобланади. Умуман олганда ушбу хабар 1941 йилдаги маълумотлар асосида тайёрланган», — дейилади хабарда.

Маъумот ўрнида, мақбара 1941 йилнинг 16–22 июнь кунлари ҳукуматнинг махсус қарори билан очилган бўлиб, экспедицияга профессор Қори-Ниёзий раҳбарлик қилган. Дастлаб Амир Темур ўғиллари Мироншоҳ, Мирзо Шоҳрух, невараси Мирзо Улуғбек, 1941 йилнинг 19 июнида Амир Темур қабри очилган. Ундан сўнг Амир Темурнинг невараси Муҳаммад Султоннинг қабри ҳам очилган. Антрополог М.М.Герасимов ўзи яратган усул билан Амир Темур, Мироншоҳ, Шоҳрух, Мирзо Улуғбек ва Муҳаммад Султонларнинг ҳужжатли портретларини яратган. 1942 йилнинг охирларига келиб, Амир Темур мақбарасидан қазиб олинган суяклар илмий жиҳатдан ўрганиб бўлингач, қайтадан ўз жойларига дафн этилган.

Киритилди: 18:11 26.02.2022. Ўқилди: 8767 марта. Фикрлар сони: 7 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!