Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқандда аҳолига ажратилган унни сотиб юборган МЧЖ раҳбари ушланди

Самарқандда аҳолига ажратилган унни сотиб юборган МЧЖ раҳбари ушланди

Самарқанд вилояти Иштихон туманида аҳолига ажратилган 84,5 тонна ун маҳсулотини сотиб юборган МЧЖ раҳбари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Б.” МЧЖ раҳбари Ў.Х. “Оқтошдон” АЖдан тўғридан-тўғри тузилган шартномаларга асосан давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган умумий баҳоси 209,8 млн сўмлик 84,5 тонна ун маҳсулотини дислокацияда белгиланган маҳаллаларга арзонлаштирилган нархларда етказиб бермасдан, савдо нуқталари орқали қиммат нархларда сотиб юборган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 21:48 20.06.2022. Ўқилди: 2444 марта. Фикрлар сони: 7 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!