Бугун 25 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда 7-синф ўқувчиси машина бошқариб ҳалок бўлди

Самарқандда 7-синф ўқувчиси машина бошқариб ҳалок бўлди

7-синф ўқувчиси “Жигули” машинасини бошқариб, уни йўл четидаги ариққа ағдариб юборган.

Самарқанд вилояти Булунғур туманида мактаб ўқувчиси йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Вилоят ИИБ ЙҲХБнинг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 16 октябр куни содир бўлган.

7-синф ўқувчиси 4Р-238 автомобил йўлининг Булунғур тумани Оқтош маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида Жигули машинасини миниб кетаётиб, бошқарувни йўқотган.

Оқибатда машина йўл четидаги ариққа ағдарилиб кетган. Ўқувчи бола оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Шифокорларнинг муолажасига қарамасдан ўқувчи 17 октябр куни шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан Булунғур тумани ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 23:35 24.10.2024. Ўқилди: 295 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!