2025 йилнинг 1 январида соат 00:00 дан 12:00 га қадар Самарқанд вилоятида 53 нафар ўғил ва 48 нафар қиз чақалоқ туғилди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, янги йилнинг илк чақалоғи Қўшработ туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ бўлимида туғилди. Туманнинг Булоқбоши қишлоғида яшовчи М. Нодированинг қиз чақалоғи соат 00:15 да дунёга келди.
Йилнинг илк эгиз чақалоқлари ҳам Қўшработ туманида туғилгани қайд этилди.