Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Самарқандда 2 минг долларга “опий” сотган аёл қўлга олинди

Самарқандда 2 минг долларга “опий” сотган аёл қўлга олинди

Гиёҳванд модда А.Р.нинг бошқарувида бўлган Spark русумли автомашинасининг орқа ўриндиғи тагидан топилган.

16 март куни Самарқанд вилоят ИИБ терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси тоғли ҳудуддаги тезкор бўлинмалари ва ДХХ чегара қўшинлари томонидан фуқаро С.Д. исмли аёл соф оғирлиги 460 грамм бўлган опий гиёҳвандлик моддасини фуқаро А.Р.га 2000 доллар эвазига сотган вақтда қўлга олинган.

Маълум бўлишича, Ургут тумани Қуйи Алгар МФЙда яшовчи фуқаро С.Д. вилоят ИИБ ЙҲХБ 1-ЙПХ отряди штаби ёнида жойлашган ошхона олдида, таниши Хоразм вилояти Урганч шаҳрида яшовчи фуқаро А.Р.га гиёҳвандлик моддасини сотмоқчи бўлган. Гиёҳванд модда А.Р.нинг бошқарувида бўлган Spark русумли автомашинасининг орқа ўриндиғи тагидан топилган.

Суриштирув давомида фуқаро С.Д. доимий равишда кўп миқдорда опий гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келаётганлиги тўғрисида маълумот олинган.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 16:13 18.03.2019. Ўқилди: 1926 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!