Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Самарқандда 180 нафар курсант “кичик сержант” ҳарбий унвонини олди

Самарқандда 180 нафар курсант “кичик сержант” ҳарбий унвонини олди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари кичик мутахассисларни тайёрлаш марказида курсантларнинг навбатдаги тантанали битирув тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.

Тадбирда Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Айбек Саидов, Мудофаа вазирлиги кадрлар бош бошқармаси бошлиғи полковник Фарҳод Шерматов, Самарқанд вилояти “Нуронийлар” жамғармаси кенгаши вакиллари, фахрийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар ҳамда бир гуруҳ ёшлар иштирок этди.

Сўзга чиққанлар ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида гапирар экан, юртимизда кичик мутахассисларни тайёрлашнинг замон талабларига жавоб берадиган самарали тизими яратилганлиги, натижада эса юксак назарий ва амалий билимларга эга бўлган ҳарбий хизматчилар ўз билими, малакаси ва маҳорати билан Қуролли Кучлар сафларидан муносиб ўрин эгаллаётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.

Шундан сўнг, 450 нафар курсантга сертификат ва кўкрак нишонлари топширилди, улардан 180 нафари эса навбатдаги “кичик сержант” ҳарбий унвонини олди.

Тадбирда курсантларнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари, Самарқанд вилояти Ҳамид Олимжон номидаги драма театрининг саҳна кўринишлари ва концерт дастури намойиш этилди.

Шунингдек, тадбирда курсантлар томонидан инновацион ёндашув асосида яратилган “Кўчма техник хизмат кўрсатиш ускунасини” дала шароитларида фойдаланиш тартиблари ҳам кўрсатилди.

Тадбир сўнгида марказга бириктирилган нуронийлар, фахрийлар ва бир гуруҳ ёшлар  байрамона дастурхони атрофида ўзаро суҳбатлашишди.

 

Киритилди: 11:07 23.02.2020. Ўқилди: 2189 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!