Бугун 9 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Самарқанд вилоятида ўзбошимчалик билан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

Самарқанд вилоятида ўзбошимчалик билан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди

"Ўзэнергоинспекция" Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбири давомида Жомбой туманида фаолият юритаётган "N. M." оилавий korxonasi электр қурилмаларини ҳисоблагичдан ташқари ҳолда ўзбошимчалик билан тармоққа улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 374,8 миллион сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 14:47 08.08.2025. Ўқилди: 714 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!