Бугун 1 ноябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Самарқанд МИБ қидирувида бўлган автокран Навоий вилоятида давлат рақамисиз ишлаётганда топилди

Самарқанд МИБ қидирувида бўлган автокран Навоий вилоятида давлат рақамисиз ишлаётганда топилди

📝Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туман судининг 25.04.2024 йилдаги ижро варақасига асосан, Мажбурий ижро бюросининг Каттақўрғон туман бўлими иш юритувига жавобгарлар «О.Р» ХК, «М.ММ» НТМга нисбатан ижро ҳужжати келиб тушган.

📝Ушбу ҳужжатга кўра, жавобгарлар «О.Р» ХК, «М.ММ» НТМдан даъвогар «Узсаноатқурилишбанк» АТБ фойдасига 321 минг АҚШ доллари миқдоридаги қарз ундирилиши лозим.

🏷️Жавобгар томонидан қарз тўланмаган ва 2019 йилда ишлаб чиқарилган XCMG QY55KC русумли автокран яшириб келинган.

Тезкор ижро тадбирлари давомида давлат ижрочилари томонидан Навоий вилоятининг комбинатларидан бирида давлат рақамисиз фаолият олиб бораётганлиги аниқланиб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Киритилди: 11:18 29.10.2025. Ўқилди: 748 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!