Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Самарқанд каратэ федерациясида битта ҳам татами йўқлиги, вилоятдаги 14 туманда эса каратэ секциялари мавжуд эмаслиги маълум бўлди

A A A
Самарқанд каратэ федерациясида битта ҳам татами йўқлиги, вилоятдаги 14 туманда эса каратэ секциялари мавжуд эмаслиги маълум бўлди

2 июнь куни Самарқанд вилояти каратэ федерациясида Ўзбекистон каратэ миллий федерация раҳбарияти, вилоят федерацияси мутасаддилари, мураббийлари ва спортчилари иштирокида конференция ўтказилди, деб ёзади МОҚ матбуот хизмати.

Конференцияда вилоятдаги 14 та туманда умуман каратэ секциялари фаолият кўрсатмаслиги, бутун бошли Самарқанд вилоятида каратэ спортининг нуфузи тушиб бораётганлиги, вилоят федерациясининг моддий техник базаси мавжуд эмаслиги, федерация тасарруфида ҳаттоки бир дона татами ҳам йўқлиги маълум қилинди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси раҳбарияти қисқа вақт ичида ислоҳотларни амалга ошириш, иш тизимини тубдан яхшилаш мақсадида Самарқанд вилоят федерацияси раҳбарлигига Равшан Жалилов сайланди. Соҳиб Шералиев эса вилоят федерациясига вице-президент бўлди.

Янги раҳбариятга 1 ой муддат ичида вилоят каратэ федерациясини ушбу ачинарли ҳолатдан олиб чиқиш, янги иш режасини тақдим этиш, иш тизимини ислоҳ қилиш каби муҳим вазифалар юклатилд, дейилади хабарда.

Киритилди: 05:23 03.06.2018. Ўқилди: 1699 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!