Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Самарқанд аэропорти йўловчилар оқимининг ўсиш суръати бўйича кучли бешликка кирди

Самарқанд аэропорти йўловчилар оқимининг ўсиш суръати бўйича кучли бешликка кирди


Европа аэропортлари кенгаши (ACI Europe) маълумотларига кўра, Самарқанд аэропорти йўловчи ташиш ҳажмининг ўсиш суръати бўйича учинчи ўринни эгаллади.

ACI Europe ўзининг Евроосиё аэропортларидаги йўловчилар оқими ҳақида маълумот берувчи йиллик ҳисоботини эълон қилди. 2023 йил якунларига кўра, Самарқанд аэропорти ўз синфида – йилига 100 мингдан 1 миллион йўловчига хизмат кўрсатишда учинчи ўринни эгаллади. Ўсиш 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 109,8 фоизни ташкил этди.

2023 йил бошида аэропорт ўз тарихида биринчи марта 1 миллион чегарадан ошиб, 1 010 938 нафар йўловчига хизмат кўрсатди, бу 2022 йилга нисбатан 104,9 фоизга ёки 517 521нафар йўловчига кўпдир.

Киритилди: 20:23 09.02.2024. Ўқилди: 883 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!